Skip to content
ЁЗИЛИШ
Муолажа натижалари TDA
Трансдермал Аппликация Технологияси
Transdermal Application - Трансдермал Аппликация Технологияси Швейцарияда Цюрих университетининг тиббий кампуси асосида ишлаб чиқилган. Dermadrop TDA™ қурилмаси Германиянинг Гамбург шаҳрида ишлаб чиқилади.
Meddrop GmbH компанияси
(Arivine Pharma AG концерни)
TDA™ технологиясини ҳамда Dermadrop TDA™ қурилмасини ишлаб чиқарувчи - ISO стандартларига тўлиқ жавоб беради. TDA™ лойиҳаси Швейцарияда технология ва инновациялар бўйича комиссиянинг (KTI) иккита миллий стипендиясини қўлга киритди, EuroTransBio ташаббусининг ажойиб немис федерал лойиҳаси (BMBF) учун қўшимча тўловга сазовор бўлди, Европа Иттифоқининг кичик ва ўрта корхоналар учун инновацияларни қўллаб-қувватлаш «EU HORIZON 2020» дастури доирасидаги Европа Иттифоқи субсидиясини қўлга киритди.

Барча инновацион ишланмалар ва кашфиётлар, шунингдек, техниканинг самарадорлиги ва хавфсизлиги илмий тадқиқотлар ва бир қатор экспериментал ва клиник тадқиқотлар билан тасдиқланган.

TDA™ ТЕХНОЛОГИЯСИ ПАТЕНТЛАРИ БИЛАН ҲИМОЯЛАНГАН:
TDA™ ТЕХНОЛОГИЯСИ ПАТЕНТЛАРИ БИЛАН ҲИМОЯЛАНГАН:
  • Кислород ва EP 05 802 357.3-нано-ташувчиларни трансдермал узатиш
  • EP2011/004497-фаол моддаларни трансдермал узатиш
  • Терини EP1513492-кислород билан тўйинтирувчи топик эмульсия-ташувчилар для насыщения кожи
Dermadrop TDA™ во всём мире

Қурилма атрофдаги ҳаводан кислородни тортиб олади ва уни юқори даражада тозалайди.

Терининг чуқур қатламларига фаол моддаларни киритишнинг ушбу инновацион усули бир қатор принципиал хусусиятларга эга:
  • Dermadrop TDA™ молекуляр оғирлиги (90 минг дальтондан ортиқ) бўлган моддаларни эпидермал тўсиқ орқали терига зарар бермасдан дермиснинг чуқур қатламларига ўтказади.
  • Юқори парциал босими таъсирида киритилаётган модданинг таркибий қисмлари кислород билан тўйинади ва фаоллашади, бунда заррачаларнинг ҳаракатланиш тезлиги 265 м/с ва ундан юқорига етади.
  • Заррачалар оқими контактсиз ва воситаанинг автоматлаштирилган интерфейси орқали бошқарилади.
  • Dermadrop TDA™ препаратнинг ножўя таъсири хавфини камайтиради ва маҳаллий терапия самарадорлигини кафолатлайди.
  • Dermadrop TDA™ фаол моддаларнинг чуқур тузилмаларга кириб бориши, уларнинг процедура давомида киритилган кислород билан ўзаро таъсири ва терида узоқ муддатли сақланиши туфайли ҳужайраларнинг регенератив салоҳиятини оширади.
До процедуры
После процедуры

TDA™ ҳужайралар
даражасида ишлайди

DERMADROP TDA™ терини интенсив тиклаш, патологияларни тузатиш ва ёшартиришга қаратилган мураккаб тери технологиясидир. Клиник тадқиқотлар маълумотлари шуни тасдиқлайдики, TDA™ тизимидан фойдаланган ҳолда мунтазам муолажалар терининг энг чуқур қатламларида фаол моддалар омборини яратади, ҳужайраларни қайта тиклаш потенциалини оширади, метаболизмни тезлаштиради, неоколлагенезни қўзғатади ва эластин ишлаб чиқаришни оширади.

TDA™ томонидан етказиладиган моддалар эпидермал тўсиқ тизимидан ўтиб, терига кириб боради.

2-расмдаги кириб бориш чуқурлиги TDA™ тизимидан фойдаланмасдан суртилган зардоб бор – йўғи шох парданинг 30% гача кириб борганлигини кўрсатиб турипти. Бундан фарқли равишда, TDA™ тизимидан фойдаланган ҳолда суртилган зардоб тери тўсиқларидан ўтиб эпидермисга кириб бориб дермисга етганлиги кўрсатилган. 1-расмдаги кириб бориш профили зардобнинг фаол компонентлари шох парда ва эпидермиснинг дермисгача бўлган барча даражаларида жойлашганлигини кўрсатмоқда.

Необработанная кожа
+65%
Кожа после TDA™ с использованием
сыворотки на основе LP3-комплекса
LP3 - тўплами эпидермал тўсиқни енгиб ўтмоқда.

Тадқиқотнинг мақсади махсус ишлаб чиқилган ташувчи LP3-тўпламининг эпидермисга таъсирини баҳолаш эди. Эпидермиснинг қалинлиги LP3-тўпламини қўллашдан олдин ва кейин юқори частотали сенсорлар билан ультратовушли қурилмалар ёрдамида ўлчанди. Жараёндан кейин эпидермис қалинлигининг ошиши эпидермал тўсиқнинг ўтказувчанлиги ошишини кўрсатади.

LP3-тўпламига асосланган зардобнинг киритилиши билан эпидермиснинг ўтказувчанлиги ошади, бу эса фаол моддаларнинг кириб боришига ёрдам беради. LP3-тўплами терининг липид қатламига ўхшашлиги мавжуд; қўллашдан сўнг дарҳол LP3-тўплами тери юзасида тўлиқ эрийди ва фаол моддаларнинг катта молекулаларининг чуқур қатламларга ўтишини осонлаштиради.

TDA™ дан фойдаланган ҳолда киритилган Гиалурон кислотаси дермиснинг чуқур қатламларига етиб боради
TDA™ дан фойдаланган ҳолда киритилган Гиалурон кислотаси дермиснинг чуқур қатламларига етиб боради

Тадқиқот мақсади: TDA™ нинг LP3-тўплами билан биргаликда молекуляр оғирлиги 90 KDa гача бўлган фаол гиалурон кислотаси молекулаларини дермисга юқори концентрацияда ва максимал чуқурликда ташиш қобилиятини намойиш этиш. TDA™ фойдаланган ҳолда гиалурон кислотаси препаратларини терига тўғридан-тўғри киритгандан сўнг иммун флуоресценцияси ва иммунофермент таҳлил усули билан тери қопқоқларининг гистологик текшируви ўтказилди. Препаратлар сифатида таркибида гиалурон кислотаси бўлган учта таниқли косметика воситалари ва LP3-тўплами билан гиалурон кислотасининг 12 хил бирикмаси ишлатилган. Олинган суюқликнинг оптик зичлиги ўлчовларини қўллаш орқали ҳар бир бўлимда гиалурон кислотаси контсентрацияси даражаси аниқ аниқланади.

Косметик препаратлардаги гиалурон кислотаси молекулалари эпидермиснинг шох пардасига ҳам кирмасада, Dermadrop TDA™ қурилмаси ёрдамида юборилган гиалурон кислотаси эпидермисга кириб, юқори концентрацияда дермиснинг чуқур қатламларига этиб боради.

Теридаги гиалурон кислотасининг тарқалиши яшил рангда кўрсатилган.
С системой TDA™
Без системы TDA™
Юқори интенсивлик (қизил рангдаги устунчалар) дермисдаги гиалурон кислотасининг контцентрацияси юқори эканлигини англатади.
TDA™ тозаланган кислородни тери ҳужайралари томонидан сўрилишига ёрдам беради.
TDA
TDA
TDA™ тозаланган кислородни тери ҳужайралари томонидан сўрилишига ёрдам беради.

Кислород ҳужайранинг барча органик бирикмаларининг бир қисмидир, усиз нафас олиш ва метаболик жараёнлар ва унинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш мумкин эмас. Тадқиқот мақсади: тери ҳужайраларининг TDA™ тизими билан таъминланган тозаланган кислородни ўзлаштириш қобилиятини намойиш қилиш.

Тасдиқлаш учун периферик тўқималарда кислороднинг қисман босими tpО2 сенсори билан 15 дақиқалик интервалда ўлчанди. Ўлчовлар беморларнинг икки гуруҳида ўтказилди. 1-гуруҳда муолажалар Dermadrop TDA™ қурилмаси билан, 2-назорат гуруҳида қурилмасиз амалга оширилди.

TDA™ тизими томонидан товушдан юқори тезликда етказилган LP3 билан боғланган соф кислород тери ҳужайралари томонидан сўрилади ва уларнинг янгиланишини фаоллаштиради. Кислороднинг юқори даражада сўрилиши эпидермис ва дермисдаги гипоксия билан изоҳланади. Шу билан бирга, нормал шароитда, фақат тўқималарда микроциркуляцияни яхшилаш орқали теридаги кислород концентрациясини ошириш мумкин. Тери юзасига ўрнатилган tpО2 ўлчаш мосламасининг датчиклари кислород эпидермиснинг юқори қатламлари томонидан дарҳол сўрилишини кўрсатди, бир мунча вақт ўтгач, кислород сўрилади ва терининг чуқур қатламларига киради. Шу сабабли, кислород концентрацияси сиртда дастлабки ўлчовдан пастроқ даражага тушади.

TDA™ косметологияда юқори самарадорликни намойиш қилади.
TDA™ косметологияда юқори самарадорликни намойиш қилади.

Соғлом, ёш ва ёрқин терига керакли намлик ва эластиклик даражасини таъминлаш, шунингдек, қариш жараёнини тезлаштирадиган эркин радикаллардан ҳимоя қилиш орқали эришиш мумкин. DERMADROP TDA™ қурилмасидаги муолажа терини интенсив равишда намлайди, кислород билан таъминланишини рағбатлантиради, ҳужайра метаболизмини яхшилайди ва терининг эрта қаришини олдини олади. DERMADROP TDA ™ муолажаларининг самарадорлиги ажинлар ва бурмалар чуқурлиги ва сонининг камайиши, эластикликнинг ошиши ва терининг оҳангини тиклаш билан тасдиқланади. Клиник тадқиқотлар DERMADROP TDA™ учун мўлжалланган барча зардоблар терининг тузилиши, зичлиги, намланиши ва рангини сезиларли даражада яхшилашини исботлади.

TDA™ зардоблари тери тузилишини яхшилайди.
TDA™ зардоблари тери тузилишини яхшилайди.

DERMADROP TDA™ зардобларининг самарадорлигини баҳолаш учун DLP TI микро-ойналари ёрдамида тери қатламларининг рақамли проекциясига асосланган Primo 3D оптик асбобидан фойдаланилди. Қурилма терининг ҳолатини тез ва аниқ аниқлаш ва ажинлар чуқурлигини ўлчаш имконини беради. Жараён олдидан, муолажалар пайтида ва даволанишдан кейин турли проекцияларда бир хил тери жойлари тасвирларини таққослаш амалга оширилди.

3D — ўлчаш технологиясида оқ ёруғлик терининг таҳлил қилинган майдонига ингичка параллель чизиқлар шаклида проекцияланади. Ажинлар ва нуқсонлар соҳасида бу тўғри чизиқларда бурмалар пайдо бўлади. Ундан сўнг бу тасвир камера томонидан аниқ белгиланган бурчак остида олинади. Бу бузилган ёруғлик тасвирларидан фойдаланиб, компьютер дастури ажинлар чуқурлигини ҳисоблаб чиқади. Тадқиқотда 32 нафар аёл иштирок этди. DERMADROP TDA™ муолажаси ҳафтада бир марта 4 ҳафта давомида амалга оширилди. Ажинлар чуқурлигини ўлчаш кўз бурчаклари ва пастки қовоқ, пешона ва назолабиал бурмаларнинг бир хил жойларида тадқиқот бошланишидан олдин ва муолажалар охирида амалга оширилди.

Графикда бирламчи маълумотлар асосида ажинлар чуқурлиги ва 4 ҳафтадан кейинги ҳолати кўрсатилган.
Основной вывод

DERMADROP TDA™ муолажалари курси майда ажинларнинг сезиларли даражада камайишига олиб келади.Юздаги ажинларнинг умумий сони 32 фоизга, пешона соҳасидаги ажинлар чуқурлиги ўртача 21 фоизга, кўз соҳасида 47 фоизга, бурун-лаб бурмалари соҳасида 27 фоизга камайди.

DERMADROP TDA™ муолажалари курси майда ажинларнинг сезиларли даражада камайишига олиб келади.
-31%
Юздаги ажинларнинг умумий сони
га камайди.
-21%
Пешона соҳасидаги ажинлар чуқурлиги
га камайди.
-27%
Бурун-лаб бурмалари соҳасида
га камайди.
-47%
Кўз соҳасида
га камайди.
Чап/ўнг таққослаш (даволаш ҳар учинчи кунда).
Необработанная кожа 21 день
Бир муолажадан олдинги ва кейинги кўриниш.
До После
Dermadrop TDA™ муолажаси ва қурилмаси ҳақида кўпроқ билишни хоҳлайсизми?
Шаклни тўлдиринг ва биз тез орада сиз билан боғланамиз.